Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» «Cobalt» учун эълон қилган акция муддатини узайтирди

«GM Uzbekistan» «Cobalt» учун эълон қилган акция муддатини узайтирди

«GM Uzbekistan» АЖ 20 декабрда бошланган «Cobalt» LS M/T (1-позиция) автомобилини харид қилиш истагида бўлганлар учун махсус Янги йил акциясини 30 декабргача узайтирилганлигини маълум қилди. Мазкур «Янги йил акцияси» республикамизнинг барча автосалонларида ўтказилмоқда.

Шунингдек, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, дилерлик корхоналари дам олиш кунлари ҳам ишлайди.

Акция давомида ушбу автомобиль учун 100% тўлов амалга оширган ҳар бир харидор 4 000 000 сўм чегирмага эга бўлади. Республикамиздаги дилерлик корхоналари ҳамда шартномалар тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан «GM Uzbekistan»нинг расмий сайтида танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг