Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

«GM Uzbekistan» фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Фото: «GM Uzbekistan»

Автомобиль савдоси жараёнларида ноқонуний механизмларнинг ишлатилиш фактлари, шу жумладан, автомобиль етказиб берилиши муддатларини тезлаштириш важи билан ўртакашлик билан шуғулланиш тўғрисидаги кўп сонли хабарлар ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда кенг тарқалаётганини инобатга олган ҳолда, «GM Uzbekistan» АЖ ўзининг барча дилерлик корхоналарида шартнома расмийлаштириш ва ўша заҳоти автомобиль эгасига айланиш имконияти мавжудлигини расман таъкидлайди.

Бундай автомобилларнинг моделлари ва дилерлик корхоналари кесимидаги тўлиқ рўйхати билан компания расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Ушбу рўйхат кундалик равишда янгиланиб боради.

«GM Uzbekistan» АЖ Жамоатчилик билан ишлаш хизматининг хабарига кўра, компания автомобиль етказиб бериш учун шартнома расмийлаштиришда ёки унинг муддатларини тезлаштиришга ёрдам бериш ёки шу каби бошқа «хизмат»ларни таклиф қилаётган шахсларнинг ваъдаларига ишонмасликка чақириб қолади.

Автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар фақатгина рўйхатга олинган расмий мурожаатлар (аризалар) асосида автоматик тарзда яратиладиган ягона электрон навбат бўйича амалга оширилади.

Автомобиль савдосига доир коррупцион ҳолатлар аниқланганда «GM Uzbekistan» АЖнинг 147-14-14 рақамли ягона ишонч телефонига ёки бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг