Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулистондаги қотиллик фош этилди

Гулистондаги қотиллик  фош этилди

Шу йилнинг 18 июнь куни гулистонлик 1998 йилда туғилган Ў. А.нинг (аёл) жасади қотиллик аломатлари билан топилган эди. Ҳолат юзасидан дарҳол Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси  бўйича (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан  мазкур маҳкама Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи Ш. Муҳамеджанов раҳбарлигида тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, амалга оширилган кенг қамровли ишлар натижасида  қотиллик жинояти йигирма тўрт соатга қолмай фош этилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси С. Раҳмонованинг «Xabar.uz»га маълум қилишича,  Мирзаобод туманида истиқомат қилувчи  А.И. (1993 й.т.) гумондор сифатида қўлга олинган. У марҳумани рашк оқибатида, унинг ухлаб ётганидан фойдаланиб, ўзи билан олиб келган ип бўлаги билан  бўғиб ўлдиради ва марҳуманинг  бўйнидаги тилла занжири, 1 жуфт тилла зирак, «Агробанк» пластик карточкаси ва «Samsung Galaxy» уяли телефонини қўлга киритади.

Жиноят А.И.нинг айбига иқрорлигидан ташқари  унинг кўрсатмаларини ҳодиса жойида текшириш юзасидан ўтказилган тергов ҳаракатлари, марҳумага тегишли тилла буюмлар, «Агробанк» пластик карточкаси ва «Samsung Galaxy» уяли телефони, бармоқ излари гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда  бошқа далиллар мажмуи билан ўз исботини топган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг