Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонга 810 млн. долларнинг қайтарилиши бўйича шикоят қилмоқчи

Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонга 810 млн. долларнинг қайтарилиши бўйича шикоят қилмоқчи

Фото: «Коммерсант»

Гулнора Каримованинг адвокати Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 700 миллион Швейцария франк (810 миллион доллар) миқдорида маблағларни Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича норозилик шикоятини киритмоқчи. Бу ҳақда «Sputnik» хабар қилди.

Ҳимоячи Грегуар Манжа тез процедура бўйича маблағларни мусодара қилинишига қаршилигини билдириб, бу борада Федерал жиноят судига мурожаат қилмоқчи.

Яқинда ОАВлар Берн ҳукумати имкон қадар Тошкентга тезроқ пулларни қайтаришга манфаатдорлиги ҳақида хабар берилганди. «NZZ am Sontag» газетаси қайд этишича, май ойида Швейцария прокурорлари Женева ва Цюрихдаги банклардаги Гулнора Каримов ҳисобида бўлган маблағларни Ўзбекистонга репатриация қилиш тўғрисида буйруқ берганлар.

Каримованинг адвокатига сўзларига кўра, олтита айбланувчининг иккитасини тан олиш асосида мусодара қилиш жиноят ишининг норасмий бўлишига тенглаштирилади ва ҳимоя остида бўлган мижознинг адолатли судловга бўлган ҳуқуқларини бузади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг