Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимлар телеграмда фаоллашмоқда

Ҳокимлар телеграмда фаоллашмоқда

Фото: «Известия»

Пастдарғом ва Каттақўрғон тумани ҳамда Каттақўрғон шаҳар ҳокими телеграм орқали мурожаатларни қабул қила бошлади. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.

Пастдарғом тумани ҳокими Худайбердиев Шунқор Фармонович +99897 408-60-02 рақами орқали, Каттақўрғон тумани ҳокими Баҳромов Аъзамхон Усмонович +99897 286-90-06 рақами орқали, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Ҳошимов Музаффар Казимович +99899 595-20-29 рақами орқали мурожаатларни қабул қилади.

Халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида аниқ маълумот олиш мақсадида ташкил этилган телеграм мессенжерлари орқали фуқаролар нафақат шахсий, балки туман, шаҳардаги барча ижтимоий-иқтисодий соҳаларда учраётган муаммоларни кўтариб чиқишлари мумкинлиги билдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг