Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ичан қалъа» музей қўриқхонаси халқаро фестивал эътирофида

«Ичан қалъа» музей қўриқхонаси халқаро фестивал эътирофида

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Россия федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган «Интермузей-2019» халқаро фестивалида илк бор «Ичан қалъа» музей-қўриқхонаси ўзининг Smart-музейи билан иштирок этади.

Мазкур фестивал 2019 йил 30 май — 2 июнь кунлари Москва шаҳрининг «Манеж» марказий кўргазмалар залида ўтказилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, фестиваль музей соҳасида йилнинг асосий тадбирларидан биридир. «Интермузей» халқаро фестивалининг экспозиция қисми бизнес ва маданий дастурлар, шунингдек, иштирокчи музейлар ўртасида кўрик-танловлардан иборат. Фестиваль ҳар йили Россия музейларидан ташқари яқин ва узоқ хориж мамлакатларига тегишли 400 дан зиёд музейларни бирлаштиради. Бу ерда шунингдек, 3000 дан ортиқ профессионал музей ходимлари ўзаро фикр алмашишлари мумкин.

Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш, чет эллик индивидуал сайёҳларга қулайлик яратиш, саёҳат таассуротларини эслаб қолиш ва туристик манзилларга эътиборни ошириш мақсадида май ойининг бошида «Ичан қалъа» музей-қўриқхонасида Nazzar инновацион дастури жорий этилган эди. Ушбу дастур асосидаги Smart-музейларнинг тақдимоти «Интермузей» халқаро фестивалида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг