Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди

Фото: ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Ички ишлар вазирлигида навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раислигида бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Йиғилишда президент девони масъул вакили, вазир ўринбосарлари, бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва вазирлик таълим муассасалари бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишда кун тартибида ташкилий масала кўрилиб, президент қарорига кўра тайинланган ички ишлар вазирининг ўринбосарлари таништирилди.

Жумладан, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилиб, ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига, вазирлик Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Мавлонов эса ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўз навбатида, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига вазирлик Жиноят қидирув бош бошқарма бошлиғи лавозимида хизмат қилган полковник Илҳом Қутлимуратов тайинланди. 

Шунингдек, Мирзоқул Маматмусаев Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг