Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор янги тайинловлар

Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор янги тайинловлар

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

Полковник Жуманов Тўлқинбой Сатторович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-хизмат ўташни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи;

майор Акмалов Фаррух Шавкатович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи;

подполковник Ахмедов Азамат Ахтамкулович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси, Ташкилий-штат ишлари бошқармаси бошлиғи;

полковник Усманов Алишер Шарафиддинович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (Тошкент шаҳри) бошлиғи;

подполковник Сабиржанов Аброр Хаджинигманович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи;

подполковник Садикова Бернора Тараваевна Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Postda”-“На посту” газеталари ва “Qalqon”-“Щит” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири;

подполковник Пардиев Абдурахман Азизович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи;

подполковник Тураев Шерали Мингишович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори лавозимларига тайинландилар.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг