Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки кишини Канадага юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Икки кишини Канадага юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Самарқандда 24 минг АҚШ доллари эвазига икки кишини Канада давлатига юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот сайти хабар бермоқда.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, 1974 йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ш. ўзининг яқин алоқадаги ҳамтовоғи билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда у ва унинг қариндошини Канада давлатига юборишни ваъда қилган ҳамда ушбу «хизматлари» эвазига ҳар бир фуқаро учун 12 минг АҚШ долларидан жами 24 минг АҚШ доллари  миқдорида пул талаб қилган.

Ж.Ш. ушбу сўралган пулдан 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далилллар билан қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг