Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда икки қиз бедарак йўқолди

Тошкентда икки қиз бедарак йўқолди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда яшовчи икки нафар вояга етмаган қизнинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқатди. 

Бошқарма матбуот хизмати хабар беришича, 2005 йилда туғилган Анварова Фарангиз Хайрулло қизи 24 январь куни, соат тахминан 15:40да  Чилонзор ҳудудида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Белгилари: Бўйи 155-160 см, буғдойранг, сочлари узун, жигарранг тусда.

Йўқолган кунда қизнинг эгнида қора рангли калта куртка, оқ водолазка, қора юбка, қора туфли бўлган.

Орадан бир кун ўтиб, 24 январь куни Тошкентнинг Сергели туманида 2003 йилда туғилган Маннапова Диана Андреевна уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: Бўйи 160-165 см, оқ-сариқдан келган, ўрта гавда тузилишли, сочлари узун, жигарранг тусда, кўзлари яшил.

Йўқолган кунда унинг эгнида тўқ сариқ рангдаги куртка, оқ кофта, тўқ-кўк юбка ва қора енгил этик бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу қизларни қидиришда ёрдам сўраб, уларни кўрган ёки бошқа маълумотларга эга бўлган фуқаролардан 102 телефон рақамига қўнғироқ қилишларини илтимос қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг