Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Instagram»да энди кузатувчиларни ўчириш мумкин

«Instagram»да энди кузатувчиларни ўчириш мумкин

Фото: «Bigmir.net»

«Instagram» ижтимоий тармоғида яна бир қулайлик пайдо бўлди. Энди тармоқда сизга аъзо бўлган фолловерлар, яъни кузатувчиларни ўчириш мумкин. Бу ҳақда «Bigmir» хабар бермоқда.

Авваллари «Instagram»да фолловерлар сонини бошқариш мумкин эмас эди. Фойдаланувчилар ўзлари истамаган кузатувчиларни блоклашлари ва шу йўл билан ўз аккаунтларига киришни чеклашларигина мумкин эди.

Аъзолар қаторидан ўчирилган фойдаланувчига «Instagram» у энди саҳифага аъзо эмаслигини кўрсатади. Аммо эслатиб ўтиш жоизки, агар саҳифа очиқ бўлса, фойдаланувчи суратларни барибир кўраверади ёки қайта аъзо бўлиши ҳам мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг