Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Интернет оддий фойдаланувчи учун арзонроқ бўладими?

Интернет оддий фойдаланувчи учун арзонроқ бўладими?

Фото: «Spot.uz»

«Ўзбeктeлeком» АК 2018 йил 10 июлдан Халқаро пакетли коммутация марказига уланган оператор ва провайдерларга интернет-канал тарифларини 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмга пасайтирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Компания маълумотига кўра, шунингдек, Транспорт магистралини эксплуатация қилиш маркази орқали уланган Ўзбекистон Республикаси оператор ва провайдерларига ҳам, сиғим ва ҳудудидан қатъи назар, интернет канал учун нархлар пасайтирилиб, ягона тариф белгиланди.

Аввалроқ, тарифлар 1 Мбит/с учун, уланиш ҳудуди ва канал сиғимидан келиб чиққан ҳолда, 410 000 сўмдан 309 550 сўмгача нархланар эди. 12 июлдан бошлаб ҳудуди ва сиғимидан қатъи назар 1 Мбит/с учун тариф нархи 265 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Минтақавий интернет-хизматлар бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу қадам ташланган.

Фойдаланувчиларни қизиқтирадиган асосий савол бор: «Интернет охирги истеъмолчи учун арзонроқ бўладими?».

«Баҳс ва мунозараларнинг олдини олиб шуни айтиб ўтиш керакки, истеъмолчилар учун интернетнинг охирги нархига таъсир қилувчи қатор омиллар мавжуд. Ҳар бир провайдер тақдим этувчи хизматларининг нархларини мустақил равишда белгилайди», дейилади «Ўзбeктeлeком» АК изоҳида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг