Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ирландиядаги иш ташлаш сабаб 5 та мамлакатда 400 та рейс бекор қилинди

Ирландиядаги иш ташлаш сабаб 5 та мамлакатда 400 та рейс бекор қилинди

Фото: «РИА Новости»

Ирландиянинг «Ryanair» авиакомпанияси учувчиларининг иш ташлаши туфайли Буюк Британия, Германия, Швеция, Белгия ва Нидерландияда 400 дан ортиқ парвоз бекор қилинди, дея хабар беради «5-tv.ru».

Иш ташлаш туфайли 55 минг йўловчи ноқулай аҳволда қолган. Баъзи йўловчилар компанияни судга бериб, пул талаб қилмоқчи. Компания ишчилари ҳам айнан пул сабабли ишларини ташлашган.

«Ryanair» билетларни 39 евродан сотади ва бир вақтнинг ўзида 1,4 миллиард доллар фойда кўради. Табиийки, зарар ишчилар бўйнига тушади», – дея Германиянинг «Vereinigung Cockpit» учувчилар касаба уюшмаси вакили сўзларини келтирган «РИА Новости».

Ҳолат шундай тарзда давом этаверса, тез орада бошқа намойишлар ҳам кузатилиши турган гап, дея қўшимча қилган вакил.

Учувчилар иш ҳақи тўлашда адолатни ўрнатиш талаб қилмоқда. Улар ўз зиммаларига «Ryanair»нинг тадбиркорлик хавфларини олишни хоҳлашмайди.

Иш ташлаш намойиши шанба куни маҳаллий вақт билан соат 02.59 да якунланиши кутиляпти. Учувчилар маошларининг оширилишини исташяпти. Айни пайтда уларнинг маошлари ёзги вақт билан ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг