Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишончнинг баҳоси қанча?

Ишончнинг баҳоси қанча?

Фото:«Xabar.uz»

Тадбиркорлик - таваккалчилик. Бу жараёндаги муносабатлар кўп жиҳатдан ишончга ҳам боғлиқ. Тошкентлик тадбиркор А.С.нинг ўзгага бўлган ишончи сабаб 850 миллион сўмга чув тушай деди.

У ЯТТ У. М.нинг бир МЧЖ орқали Россия Федерациясидан ёғоч-тахта маҳсулотларини олиб келиб бериш ваъдасига ишониб, шунча пул берганди. Бироқ ваъдага вафо бўлмади. Маълум вақт ўтгач, тадбиркор англадики, ҳаракатга тушмаса берган пулини тушида ҳам кўрмаслиги мумкин.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ходимлари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимояси юзасидан якка тартибдаги тадбиркор А.С.нинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда унинг важлари тасдиқланди. ЯТТ У.М жами 850 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзлаштирганлиги рост бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг