Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вилоятларда ишончнома ва ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклга ўтмоқда

Вилоятларда ишончнома ва ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклга ўтмоқда

Сирдарё вилоятида 2018 йил 15 октябрдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тартибда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилмоқда. Вилоятда бугунги кунда 104 та сервис ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳисобварақларни электрон тартибда топширишга ўтди, ушбу субъектларнинг жами айланма суммаси 669 млрд. 753 млн. сўмни ташкил этиб, улар томонидан 2032 та электрон ҳисоб фактуралар юборилиши таъминланди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар қилмоқда.

Ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатаётган корхоналар учун my.soliq.uz ёки faktura.soliq.uz сайтларидаги «e-factura» хизмати орқали ҳисобварақ фактуралари шакллантирилгач, ҳужжат электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжатда автоматик тарзда акс этадиган махсус код унинг ҳақиқий эканини кўрсатиб туради.

Шунингдек, электрон ҳужжатлар сони кўпайтирилиб, ҳозирда ҳисобварақ-фактуралар билан бирга ишончнома, товар-транспорт юкхатлари ва ишлар, хизматлар бажарилганлик ҳақида далолатномаларни электрон тарзда юритиш имкониятлари яратилган.

Таъкидланишича, ушбу дастурий мажмуа солиқ тўловчилар томонидан ҳисоб-фактураларни қоғоз шаклида тўлдиришдаги муаммоларни бартараф этиш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш борасида юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликларнинг олдини олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг