Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ислом тараққиёт маркази қуриладиган жойда бузилган уйларда яшовчи фуқаролар тураржой билан таъминланяптими?

Ислом тараққиёт маркази қуриладиган жойда бузилган уйларда яшовчи фуқаролар тураржой билан таъминланяптими?

Уйи бузилган фуқаролар тураржой билан таъминланади.

Фото: «Fayzbog.uz»

Яқинда «Озодлик радиоси» сайтида «Ислом тараққиёт маркази» қуриладиган жойдаги уйлар куч билан бузиб ташланди» сарлавҳаси остида мақола чоп этилди. Унда «Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги Ҳазрати Имом масжиди атрофидаги хонадон эгаларининг шикоят қилишича, 19 декабр куни бир неча хонадон куч билан бузиб ташланди» сингари нохолис жумлалар мавжуд.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳокимнинг 2017 йил 12 июндаги 749-сонли қарорига асосан, Олмазор тумани Хастимом мажмуасидан Зарқайнар ва Қорасарой кўчалари оралиғида жойлашган масофада нотурар ва тураржой бинолари босқичма-босқич бузилиши белгиланган. Шунингдек, қарорда нотурар ва тураржой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарар турини ва миқдорини қоплаш бўйича комиссия хулосасини Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш назарда тутилган.

Қайд этилишича, уйлари бузилишга тушган фуқароларга Олмазор тумани ҳокимлиги томонидан қонун доирасида кафолат хатлари юборилиб, уларни уй билан таъминлаш борасидаги ишлар амалга оширилган. Уй эгалари ҳам уларга бузилган хонадонлари ўрнига берилаётган уйлар бўйича эътирозлари йўқлиги ҳақида ариза ёзиб берган. Кафолат хатларида турар жойи бузилишга тушган фуқаролар уни олгандан сўнг беш кун муддат ичида уйни бўшатиб, бузиш ишларини бошлаш ҳақида огоҳлантирилган.

Жумладан, мақолада келтирилган Хатира Алимовага ҳам 2017 йил 30 ноябрдаги 01-620-сонли кафолат хати тақдим этилган ва унинг ёзма розилигига асосан 1 хонали Олмазор тумани Қорақамиш 1/1-даҳаси, 23-уй, 43-хонадон ажратиб берилган. Хатира Алимова рўйхатда турган Олмазор тумани Зарқайнар 14-берк кўчаси 98-уйда 6 та оила доимий рўйхатда бўлиб, шундан 3 та оила доимий яшаб келган. Хатира Алимованинг ўғиллари Б.А.Кулманов ва Ғ.Р.Ходжаевга ҳам Юнусобод тумани Шаҳристон кўчаси ҳамда Олмазор тумани Юнусова кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан хонадонлар ажратиб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг