Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италияда Европанинг энг кекса аёли вафот этди

Италияда Европанинг энг кекса аёли вафот этди

Фото: «ANSA»

Италиянинг Сардиния ороли, Ла Маддалена шаҳарчасида туғилган Жузеппина Прожетто 116 йил-у 37 кунлик умргузаронликдан сўнг вафот этди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net» .

Прожетто хоним япониялик 117 ёшли Чихо Миякодан сўнг дунёдаги кексалиги бўйича иккинчи инсон эди.

Жузеппина Прожето ўтган асрнинг 60-йилларидан бери Флоренция яқинидаги қишлоқда яшаб келаётганди. Унинг ўғли Ренато Фрау 39 ёшида Ливорно яқинида чўкиб кетаётган одамни қутқараман деб ҳалок бўлган.

Май ойида Буюк Британиянинг энг ёши улуғ аёли Бесси Камм 113 ёшида оламдан ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг