Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Ўзбекистонга келади

Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Ўзбекистонга келади

Кристалина Георгиева

Фото: «Nbj.ru»

Шу йилнинг 18 январь куни Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.

Жаҳон банки делегациясини Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда.

Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ҳукумат ва Олий Мажлис сенатида учрашув ҳамда музокаралар ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг