Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тунги клубдаги жанжалларни қандай ҳал қилмоқчи?

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тунги клубдаги жанжалларни қандай ҳал қилмоқчи?

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тошкент шаҳар, «Сергели 8» мавзеида жойлашган «Утопия» тунги клубида муштлашув бўлгани ҳақида аввалроқ хабар қилинган эди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сайер қабули давомида бу муаммо аҳоли томонидан кўтариб чиқилди.

Хусусан, сайёр қабул давомида «Янги Сергели» МФЙда яшовчи Мирсоли Ниёзов «Утопия» тунги клубининг иш фаолияти аҳолини безовта қилаётганини маълум қилди. У ерда тез-тез жанжал бўлиб туриши, ёшлар клуб олдидан ўтиб-қайтишда муаммо туғилаётгани айтилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев муаммонинг ечими сифатида мутасаддиларга ўша ҳудудда Патруль-пост хизмати назорат буткаси ўрнатиш чораларини кўришни топширган. Ҳоким тадбиркорнинг фаолияти аҳолига зарар келтирмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, «Утопия» тунги клубида бўлган муштлашув ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Аммо Тошкент шаҳар ИИББ 3 март куни ҳам, ундан кейинги кунларда ҳам на бу туманда ва на шаҳарнинг бошқа туманларидаги кўнгилочар масканларда тартибсизликлар юз бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаганини маълум қилган.

ИИББ ушбу видеоёзув қаерда ва қачон тасвирга туширилганини аниқлаштириш учун суриштирув бошлагани айтилган эди, аммо ҳозирча бу борада хабар берилганича йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг