Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Африкада черков қулаб тушди

Жанубий Африкада черков қулаб тушди

Фото: «CC0»

Жанубий Африка Республикасида черков қулаб тушиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 16 инсон жароҳат олди. Бахтсиз ҳодиса Квазулу-Натал вилоятида содир бўлгани ҳақида «Синьхуа» хабар берди.

Жароҳатланганлар касалхонага етказилди, улардан олти нафари оғир аҳволда.

Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишлашмоқда. Улар харобалар остида инсонлар бўлиши мумкинлигини инкор этишмаяпти.

Маълумотларга кўра, ҳалокатга ёмғир сабабчи, кўп кундан бери давом этаётган ёғин черков пойдеворини ювиб юборган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг