Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяда боғчага навбатни қанча вақт кутишади?

Жанубий Кореяда боғчага навбатни қанча вақт кутишади?

Жанубий Кореядаги болалар боғчаси.

Фото: «HQroom»

Жанубий кореялик ота-оналар фарзандларини боғчага жойлаштириш учун ўртача 7,6 ой навбат кутишмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги хабар берган.

Вазирлик 2018 йил ўтказган тадқиқот кўрсатишича, респондентларнинг 33,5 фоизи боғчага жойлашиш учун ўз навбатини кутган.

Кутиш давомийлиги 2015 йилга солиштирилганда ўртача 0,6 ойга узайган.

Энг кўп сонли навбат кутаётганлар — икки ёшли болалаларни жойлаштираётганлар (43,4 фоиз), кейин уч ёшли (37,7 фоиз) ва беш ёшли (34,9 фоиз) фарзандлари бор ота-оналар.

Навбат кутиш узоқлиги ёшга қараб узайиб бораверади: гўдаклар — 6,1 ой, бир яшар болалар — 6,7 ой, икки ёшлилар — 7,3 ой, уч ёшлилар — 7,7 ой, тўрт ёшлилар — 8,2 ой, беш ёшлилар — 8,7 ой.

Ота-оналарнинг 43,9 фоизи давлат болалар боғчаларига, 25,1 фоизи хусусий боғчаларга, 13,2 фоизи уйда очилган боғчаларга навбат кутишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг