Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖАРда одамхўр тимсоҳлар ҳужуми авж олмоқда

ЖАРда одамхўр тимсоҳлар ҳужуми авж олмоқда

Фото: Desmond Boylan / Reuters

Жанубий Африка Республикасининг Лимпопо вилояти маъмурияти маҳаллий аҳолининг 76 ёшли кампир тимсоҳлар қурбони бўлишига тинч муносабатда бўлганини маъқуллашди. Бу ҳақда «Lenta.ru» нашри хабар бермоқда.

Марҳумнинг қолдиқлари икки кунлик қидирувдан кейин Лимпопо дарёсининг ирмоғини тўсиб турган «Нандони» тўғонидаги сув омборида топилди. «Балиқчилар момонинг қолдиқларини тунги соат учларда топишди. Жасадни тимсоҳлар галаси ўртага олган экан», — деган кампирнинг қариндошларидан бири.

Вхембе тумани ҳокими Флоренс Радзилани (Florence Radzilani) марҳумнинг оиласига келиб таъзия изҳор этди. Ташриф чоғида у маҳаллий аҳоли мамлакатнинг бошқа ҳудудларида шунга ўхшаш ҳодисалар содир бўлганидан кейин уюштириладиган намойишлар ва тартибсизликларни бошламагани учун миннатдорлик билдирди.

Лимпопода Нил тимсоҳлари кенг тарқалган. Улар беш метргача ўсади, жуда тажовузкор бўлиб, каркидон, бегемот, жирафа, буйвол ва шер каби йирик ва қудратли ҳайвонларни ҳам сув тагига тортиб кетишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг