Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018. Англия катта устунлик билан Швецияни мағлуб этди

ЖЧ-2018. Англия катта устунлик билан Швецияни мағлуб этди

Бугун ҳам жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинлари давом этади. Дастлабки ўйин — Англия ва Швеция ўртасидаги баҳс якунига етди.

Инглизларнинг катта устунлиги остида ўтган ўйинда Англия 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Аслида ўйинда фаворит йўқ, дея ҳисоблашаётган эди. Лекин инглизлар рақибга деярли имконият бермади.

Энди улар хотиржам дав олиб, ярим финалдаги рақибини кутишади. Ярим финалнинг охирги йўлланмаси учун кураш соат 23:00 да Россия ва Хорватия учрашувида бошланади.

ЖЧ-2018, чорак финал

Швеция – Англия 0:2

Голлар: 0:1 – 30 Магуайр, 0:2 – 58 Алли.

Швеция: Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт (Янссон, 85), Гранквист, Ларссон, Классон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 65), Тойвонен (Гвидетти, 65), Берг.

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Делф, 77), Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 90), Хендерсон (Дайер, 85), Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Магуайр (87), Гвидетти (88).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг