Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Англия Панама термасини йирик ҳисобда тор-мор келтирди

ЖЧ-2018. Англия Панама термасини йирик ҳисобда тор-мор келтирди

ЖЧ-2018 мусобақаси G гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Англия ҳамда Панама терма жамоалари ўртасидаги ўйинда инглизлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашув кутилганидек Англиянинг ҳужумлари билан бошланди. Ўйинда Жон Стоунс 2 та, Ҳарри Кейн 3 та ва Жесси Лингард 1 та ажойиб гол киритди.

Панама вакиллари эса ЖЧ тарихида илк марта гол уришга эришдилар ва қайсидир маънода тарихга кирдилар. Мухлислар ҳам шунга яраша байрам қилишди.

Шунингдек, тўпурарлар баҳсида Ҳарри Кейн Криштиану Роналду ва Ромелу Лукакудан ўзиб кетиб, голлари сонини 5 тага етказиб олди.

Айни пайтда гуруҳни ким биринчи ўринда якунлаши кўпчиликни қизиқтиряпти. Чунки тўплар нисбати Бельгияда ҳам, Англияда ҳам 8-2 бўлиб қолди. Ўзаро ўйин 3-турга белгиланган. Демак, сариқ карточкалар ҳисобланади. Бельгия футболчилари 1-турда 3 та сариқ олган, Англия эса бугун битта сариқ карточка ишлаб олди. Бундан кўриниб турибдики, айни пайтда 2-турни Англия терма жамоаси биринчи ўринда якунлади.

Яна бир қизиқ ҳолат: бу йилги ЖЧда Англия чемпион бўлиб кетиши мумкин. Негаки, Хосеп Гвардиола Ла-Лигада ишлаганда Испания, Бундеслигада ишлаганда Германия чемпион бўлган экан. Кўрамиз, кузатамиз.

ЖЧ-2018, G гуруҳи, 2-тур

Англия – Панама 6:1 (5:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 8 Стоунз, 2:0 – 22, пенальти Кейн, 3:0 – 36 Лингард, 4:0 – 40 Стоунз, 5:0 – 45, пенальти Кейн, 6:0 – 62 Кейн, 6:1 – 78 Балой.

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Лингард (Делф, 63), Лофтус-Чик, Стерлинг, Хендерсон, Триппьер (Роуз, 70), Кейн (Варди, 63).

Панама: Пенедо, Торрес, Дэвис, Мурильо, Эскобар, Купер, Гомес (Балой, 69), Годой (Авила, 63), Барсенас (Арройо, 69), Родригес, Перес.

Огоҳлантиришлар: Купер (10), Лофтус-Чик (23), Эскобар (45), Мурильо (72).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг