Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахдаги мудҳиш ЙТҲда 2 аёл қурбон бўлди

Жиззахдаги мудҳиш ЙТҲда 2 аёл қурбон бўлди

Жиззах шаҳрида кеча, 31 август куни Фориш туманида яшовчи Б.У. бошқарувидаги «ВАЗ-2106» русумли автомашинасини Ислом Каримов - Буюк Турон кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган А.Н. бошқарувидаги «Зил-131» русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада «ВАЗ-2106» машинаси йўловчилари Б.У.нинг турмуш ўртоғи М.Т. ҳамда М.Қ. исмли аёллар жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, улар вафот этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг