Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жомбойлик ака-ука «Реал Мадрид»га чақирилди

Жомбойлик ака-ука «Реал Мадрид»га чақирилди

Фото: ЎзА

Жомбойлик ака-ука Шуҳратжон ва Шоҳжаҳон Маматов Мадриднинг «Реал» клуби қошидаги халқаро спорт мактабига таклиф этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Жомбой туманидаги Ўртабўз маҳалласида истиқомат қилувчи ака-ука футболчилар бир неча йиллардан бери тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол билан шуғулланишади. Уларга футбол сирини меҳнат фахрийси Иван Кострикин ўргатмоқда. Жамоа яқинда Болгарияда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этишди.

– Қувонарлиси, халқаро мусобақада иштирок этган «Реал Мадрид» футбол клуби мутахассислари жамоамизга алоҳида эътибор қаратишди, – дейди мураббий И.Кострикин. – Айниқса, Шуҳратжон ва Шоҳжаҳоннинг ўзига хос ўйин услуби эътироф этилди. Мусобақа якунида бу икки ёш спортчиларимиз «Реал Мадрид» футбол клуби қошидаги халқаро спорт мактабида ўқишга таклиф қилинди. Айни кунларда уларнинг сафар ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг