Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорий йилда «Инвестиция портали» ишга туширилиши кутилмоқда

Жорий йилда «Инвестиция портали» ишга туширилиши кутилмоқда

Фото: «Norma.uz»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Интернет тармоғида маҳаллий ва хорижий инвесторларни зарур статистик ахборотлар, бизнесни юритиш учун яратилган шарт-шароитлар билан таъминлайдиган «Инвестиция портали»ни ишга туширилиши кутилмоқда.

Давлат дастури лойиҳасида ушбу портални 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб ишга тушириш ва доимий ишлашини таъминлаш маълум қилинган.

Мазкур порталда мамлакатнинг инвестиция салоҳияти тўғрисида, тақдим этилаётган имтиёзлар, инвестиция киритиш афзалликлари, инфратузилма, географик жойлашув, шунингдек, давлат мулки объектлари, инвесторларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида давлат тили, рус тили ва бошқа хорижий тилларда кенгайтирилган ахборотлар, маҳаллий ва хорижий инвесторларга интерфаол шаклда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хизматлари, инвесторнинг қаерда ва қандай усулда мурожаат қилганидан қатъи назар, мурожаатлар кўриб чиқилишининг амалдаги ҳолати ва натижасидан хабардор бўлиб туриш имкониятини таъминлаш назарда тутилади.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг