Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Калифорниялик саккиз яшар болакай чиқиндини қайта ишлашдан 40 минг доллар ишлаб топди

Калифорниялик саккиз яшар болакай чиқиндини қайта ишлашдан 40 минг доллар ишлаб топди

Кичик Райан иш устида.

Фото: «Ecology.md»

Саккиз яшар Райан жуда ёш бўлишига қарамай, ўз бизнесини йўлга қўйди ва коллежда ўқиш учун маблағ жамғарди.

Қайси чиқинди қайта ишлашга ярайди, қайси бири йўқ, Райан буни уч ёшидан билади. У дастлаб отаси билан анчагина бутилка йиғиб қайта ишлаш корхонасига топширган ва дастлабки маблағини ишлаб топганди.

Шундан сўнг у ўз бизнесини йўлга қўйишга қарор қилди. Дастлаб ишни қўшнилардан бошлади: уларга улкан чиқинди пакетлари берди ва уларни йиғиб қўйишни сўради. Қўшнилар чиқиндини текин беришга жон деб рози бўлишди, чунки бу атроф-муҳит тозалиги учун ҳам муҳим эди.  Кейин чиқиндиларни саралаб, корхоналарга топширди. Натижада 40 минг доллар пул жамғарди.

Ҳозир ёш тадбиркорнинг қирққа яқин мижози бор: улар Райандан чиқиндиларни қабул қилиб олади. У ўз фирмасининг президенти ҳамдир. Маҳаллий қонунлар вояга етмаганларга бу ҳуқуқни тақдим қилади. Отаси ҳам у билан бирга ишлайди. «Кичкина хўжайин»ни уйга олиб бориш, олиб келиш унинг зиммасида. Райан ўз уйининг орқасида чиқиндиларни саралайди. Бу ерда бешта контейнер ташкил қилинган. Улардан энг йириги шиша, биттаси қаттиқ идишлар, қолган учтаси пластик маҳсулотлар учундир.

Ёш тадбиркор ҳатто жамғарган пулининг маълум қисмини хайрия ташкилотларига йўналтиришга ҳам улгурган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг