Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Камерафонлар қироли «Galaxy S9» тахтни бой берди

Камерафонлар қироли «Galaxy S9» тахтни бой берди

Huawei P20 Pro.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Бугун, 28 март куни  фотокамералар имкониятини ўрганувчи «DxOMark» компанияси мутахассислари смартфонлардаги камераларга оид ҳисоботларни эълон қилди. Бу тажрибада кеча тақдим қилинган «Huawei P20» ҳамда «Huawei P20 Pro» камерафонлари ўрганилган, деб хабар берди «Терабайт».

«Huawei P20» ҳамда «P20 Pro» камерофонлар рейтингида янги етакчиларга айланишди. Ҳам фотосурат, ҳам видео тасвирга олишда «Huawei P20 Pro» умумий 109 балл билан рўйхатда яққол пешқадам бўлди.

Бунгача бу ўринда «Samsung Galaxy S9» флагмани 99 балл билан «қирол» эди. «Кучли бешлик»даги бошқа смартфонлар ҳам тест синовларида 97 ва 99 балларни олишган эди. Бу дегани ҳали-бери «P20 Pro»га муносиб рақиб топилмайди.

«Huawei P20»  ҳам бўш келмади — 102 балл ва рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган. Таққослаш учун айтамиз, шу пайтгача жаҳондаги бирор смартфон камераси ҳали 102 баллни қўлга киритмаган эди.

Шу тахлит «Huawei P20» смартфони «Galaxy S9+» флагманидан 3 балл, «Google Pixel 2» флагманидан» — 4, «Mate 10 Pro», «iPhone X» ҳамда «Mi MIX 2S» смартфонларидан 5 балл олдинга ўтиб кетди.

«P20» моделида «акаси»даги каби 40 мегапикселли ва манзарани 5 карра яқинлаштирувчи сенсор ўрнатилмаган бўлса ҳам, «Huawei» уни энг яхши камера модуллари ва имкониятлар билан қуроллантирган.

«P20 Pro» ва P20» камералари деталларни яхши ва табиий муҳрлайди, рангларнинг ёрқинлиги сақланади, «шовқин» миқдори камаяди. Шу билан бирга, смартфондаги автофокус тизимлари такомиллашган. Айниқса, орқа фонни хиралаштириш режими диққатга сазовор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг