Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келажак мессенжерлари. Коммуникацияни ўзгартириб юборишга қодир 5 технология

Келажак мессенжерлари. Коммуникацияни ўзгартириб юборишга қодир 5 технология

Фойдаланувчиларнинг 88 фоизи мессенжер орқали суҳбатлашишни маъқул кўради.

Фото: «Nv.ua»

Смартфон ишлатадиганларнинг кўпчилиги бир кунда 10 соат вақтини мессенжерда ўтказади. Фойдаланувчиларнинг 88 фоизи айнан мессенжер орқали суҳбатлашишни маъқул кўради. Яна Рожкова келажакда бизни мессенжерлар борасида қандай янгиликлар кутаётгани билан таништирди.

Айни вақтда коммуникациянинг катта қисми айнан матнли хабарлар ҳисобига тўғри келмоқда — биз учрашув вақтини белгилашга ва янги филмнинг эпизодларини муҳокама қилишга кўникиб қолдик.

Шу билан бирга матнни ёзиш овозли хабар ёки сурат юборишдан кўпроқ қўшимча диққат-эътиборни ва вақтни талаб қилади. Мессенжер ишлаб чиқарувчилар ушбу жараённи енгиллаштириш ва осонлаштиришда ёрдам берадиган бир нечта янги функциялар устида изланиш олиб боришмоқда. Яқин келажакда мессенжерларни нима кутмоқда?

1. Стикерлар: бир марта босиш орқали суҳбат

Энг оддий ечим — бу стикерлар. Улар 2013 йилда Японияда пайдо бўлди ва тезда бутун дунёга тарқалди. Ҳозирда улар мессенжерда суҳбатлашишнинг асосий воситасига айланиб улгурди. Ахир керакли стикерни юбориш бутун бошли гапни ёзишдан анча қулай ва тез.

Бундан ташқари улар матнли хабарлар орқали ифодалаб бўлмайдиган ҳис-ҳаяжонни ҳам тақдим этади.

Айниқса, стикерлардан байрам вақтлари фаол фойдаланилади — бунда уларнинг ҳажми 80 фоизга ўсади. Келажакда улар анча универсал ва қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Шунда уларнинг ўзаро суҳбатдаги аҳамияти янада ортади.

2. Ботлар: Сунъий интеллект эрасининг бошланиши

Сўнгги вақтларда мессенжерларнинг имконияти сунъий интеллект ҳисобига ортмоқда — мессенжерларда кўплаб ботлар «яшамоқда».

Сунъий интеллектга асосланган Иви чат-боти.
Фото: «Alenakraeva.com»

Уларнинг аксарияти стандартлаштирилган дастур сифатида IVR-тизим схемаси бўйича ишлайди — фойдаланувчига бир қатор вариантлар таклиф қилинади ва унга стандартлаштирилган жавоб қайтарилади. Бу каби дастурлар жуда муваффақиятли — масалан, фойдаланувчилар дастурнинг ичидан чиқмасдан туриб, кредитни расмийлаштириши мумкин.

3. Бот-чатлар: сунъий дўст

Бот-чатлар кундалик ҳаётимизга кириб келмоқда. Ушбу технологиянинг қай даражада ривожланаётганини бевосита кузатяпмиз: ботлар фойдаланувчилар билан суҳбатлашиш ва унинг муммоларига ечим таклиф қилувчи тўлақонли ёрдамчига айланмоқда.

Тасаввур қилинг, бот-дугона сизга қоматингизга мос замонавий куйлак танлашда ёки кайфиятингиз бузилганида, уни кўтаришда хизмат қилади.

Бу каби технологиялар ҳаётга татбиқ қилиб бўлинди. Масалан, «Swelly» боти гардеробни баҳолай олади, «the Hipster Cat Bot» эса — байрам оқшоми учун энг замонавий кийимни танлайди, «HuffPost Entertainment»  томоша қилиш мумкин бўлган янги комедияни тавсия қилади ва ҳакозо.

Ҳозирча аксарият ботлар идеал эмас, уларнинг машҳурлиги сунъий интеллектнинг мессенжерлар ривожидаги муҳим ролини кўрсатиб беради.

4. Мессенжерларнинг кенгайиши: барча дастурлар ўрнига — битта дастур

Мессенжер ишлаб чиқарувчилар бир нечта функцияни бажарувчи дастурларни битта коммуникация майдонида бирлаштириш устида бош қотиришмоқда. Бу смартфонларнинг қотишини олдини олади ва жуда қулай: бир дастурдан иккинчисига “сакраб” ўтиш шарт эмас.

Анча долзарб тренд — бу мессенжерлар ва электрон тижорат хизматларини бирлаштиришдир. Мессенжерларнинг ритейлерлар билан ҳамкорлиги натижасида фойдаланувчилар чат ойнаси орқали хизматларга буюртма бериши ва уларнинг ҳақини тўлай олиши мумкин.

5. Қўшимча реаллик: ёлғизликка барҳам берилади

Шунча имкониятларга қарамай мессенжерлар орқали суҳбатлашиш юзма-юз гаплашгандан тубдан фарқ қилади — ахир одам 80 фоиз маълумотни кўриш орқали қабул қилади. Айнан шу сабаб мессенжерлар ишлаб чиқарувчилари янги технологиялар ёрдамида суҳбат янада кўпроқ офлайн алоқага ўхшаш бўлишини таъминлашга ҳаракат қиладилар.

Ҳозирда виртуал, қўшимча ва аралаш олам мажуд. Виртуал олам бу тўлиқ моделлаштирилган оламга кириб кетиш демакдир. Қўшимча ва аралаш олам эса — виртуал оламнинг маълум бир объектларни реал ҳаётга тадбиқ этиш ҳисобланади.

Ушбу технологияларнинг ҳар бири алоҳида аҳамиятга эга, бироқ шунга қарамай улар ўхшаш: барчаси том маънода масофани босиб ўтишга — эътиборга молик ҳодисаларни ва ўзаро алоқаларни биргаликда бошдан кечиришга ёрдам беради.

«Юлдузлар жанги» филмидан.
Фото: «No Film School»

«Юлдузлар жанги»да қаҳрамонлар голографик тасвирлар билан гаплашганини эслайсизми? Биз шунга яқинлашяпмиз.

Қўшимча олам технологиясининг ишлаш тамойили қуйидагича: махсус сенсорлар инсон ва унинг ҳаракатини фиксация қилади, шундан сўнг дастур голографик шаклни моделлаштиради. Бу орқали эса нафақат ёзиб олинган хабарларни сўзлаш, балки реал вақт тартибида алоқа ўрнатиш ҳам мумин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг