Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кореялик мутахассис Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Кореялик мутахассис Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентнинг қарори билан Донгвук Ли Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Донгвук Ли соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига масъул бўлади.

Кореялик мутахассис шу вақтга қадар Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида демографик сиёсат бўйича вазирнинг ўринбосари эди.

Шунингдек, унга халқаро стандартлар ва ЖССТ тавсиялари асосида соҳани комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, тизимни молиялаштириш ва ташкил этиш, мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини юртимизда қўллаш, инвестицияларни жалб этишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда «электрон соғлиқни сақлаш» тизимларини кенг татбиқ этиш каби вазифалар ҳам юклатилди.

Аввалроқ, соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар лавозими жорий этилгани хабар берилганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг