Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Korzinka.uz» 2018 йилда 30га яқин янги дўкон ишга туширади

«Korzinka.uz» 2018 йилда 30га яқин янги дўкон ишга туширади

Фото: «Korzinka.uz»

«Korzinka.uz» супермаркетлари тармоғи 2018 йилда қарийб 30та янги дўкон очиш ниятида. Бу ҳақда пойтахтда ўтказилган «WorldFood Uzbekistan» кўргазмасида «Anglesey Food» бош директори Акмал Асадов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Spot.uz».

Бу ахборотни компаниядагилар тасдиқлашган ва мазкур режага Smart ва Diskont форматидаги дўконлар ҳам киришини қўшимча қилишган.

2018 йилдаги биринчи дўконини компания «ТРЦ Shedevr»да очган эди.

Ҳозир «Korzinka.uz»нинг Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида: Ташкент, Бухоро, Андижон, Қўқон ва Олмалиқда 31та дўкони бор.

Шу тарзда супермаркетлар тармоғининг дўконлари сони жорий йилда қарийб икки бараварга кўпаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг