Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўзи ожизларни дарсликлар билан таъминлашда Хитой билан келишувга эришилди

Кўзи ожизларни дарсликлар билан таъминлашда Хитой билан келишувга эришилди

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан ҳамкорликда Кўзи ожизлар босмахонасида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси мутасаддилари билан 23 январь куни учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашувда ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатлар учун дарсликлар чоп этиш жараёни, матбаа корхонасининг моддий техник базаси, мавжуд шароити меҳмонларга таништирилди.

Мулоқот мобайнида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўзи ожизларни дарсликлар, ўқув қўлланмалар, бадиий ва илмий адабиётлар билан таъминлаш борасида Хитой Халқ Республикаси билан шерикликда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Элчи ёрдамчиси Чжан Вэнчуан яқин кунларда элчихона ушбу матбаа корхонасига моддий-техник жиҳатдан ёрдам бериш масаласи батафсил кўриб чиқилиши, бу масалага алоҳида эътибор қаратилишини билдирди.

Маълумот учун: ҳозирда Ўзбекистонда кўзи ожизлар учун 12 та мактаб фаолият юритади, унда 3 мингдан ортиқ ногиронлиги бор ўқувчи таълим олади. Мавжуд матбаа корхонаси эса уларни дарслик билан тўлиқ таъминлашга қодир эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг