Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мақсуд Жонихонов «Жамият» газетаси бош муҳаррири бўлди

Мақсуд Жонихонов «Жамият» газетаси бош муҳаррири бўлди

Фото: «Халқ сўзи»

"Халқ сўзи" газетаси бўлим муҳаррири лавозимида ишлаб келаётган Мақсуд Ўроқович Жонихонов "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири лавозимига тайинланди.

М.Жонихонов мамлакатимизнинг етакчи журналистларидан бири. У фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган. Хусусан, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш журналистларни рағбатлантирувчи махсус мукофоти соҳиби бўлган.

Шунингдек, "Олтин қалам" халқаро мукофоти соҳиби (Матбуот йўналишида 1-ўрин, 2009 йил); Йилнинг энг фаол журналисти (2006 йил); "Шуҳрат" медали соҳиби (2013 йил) ҳамдир. Халқ таълими аълочиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг