Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий банкнинг Сирдарё вилояти бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Марказий банкнинг Сирдарё вилояти бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Фото:«Sputnik»

Жорий йилнинг 13 майида Тўраев Валижон Деҳқонович Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Валижон Тўраев 1972 йил 13 ноябрь куни Фарғона вилояти, Бешариқ туманида туғилган. 1995 йил Тошкент молия институтини тамомлаган.

Мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби, иқтисодчи. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ички аудит департаменти директори ўринбосари-Марказий банк ва унинг ҳудудий бош бошқармаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини аудит қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг