Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Matiz»да уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган ҳайдовчи 4 кунда топилди

«Matiz»да уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган ҳайдовчи 4 кунда топилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

3 январь куни «Matiz» машинасида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган ҳайдовчи соғ-омон топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

ИИББ ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ходимларининг биргаликдаги қидирув ҳаракатлари натижасида Беҳрўз Жўраев 7 январь куни соат 21:50 атрофида Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги «Кўҳинур» маҳалласидан топилган.

Йигит ва унинг автомобилига ҳеч қандай шикаст етмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг