Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МДҲ давлатларининг ИИВ/Полиция экспертлари Тошкентда йиғилади

МДҲ давлатларининг ИИВ/Полиция экспертлари Тошкентда йиғилади

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Бугун, 25 апрель куни Тошкент шаҳридаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик доирасида МДҲ иштирокчи давлатлар ИИВ/Полиция экспертларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур тадбирда Озарбайжон Республикаси ИИВ, Арманистон Республикаси Полицияси, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари ИИВ, Россия Федерацияси ИИВ, Тожикистон Республикаси ИИВ, Туркманистон ИИВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича Бюро экспертлари иштирок этадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг