Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексиканинг янги президенти пенсияни икки баробар оширишга ваъда берди

Мексиканинг янги президенти пенсияни икки баробар оширишга ваъда берди

Мексикада кеча президент сайлови ўтказилгани, мамлакатда янги президент сайлангани ҳақида хабар берган эдик.

Янги президент Андрес Мануэль Лопес Обрадор мамлакатдаги пенсионерларнинг пенсияларини икки баробар оширишга ваъда берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Дастлабки кундан биз мамлакатдаги кексаларнинг пенсияларини икки баробар оширамиз ва бу кафолатланади», – деган Лопес Обрадор Мехико шаҳри марказида ўзининг тарафдорлари уюштирган намойишда.

Шунингдек, Лопес Обрадор эртага, 3 июль, сешанба куни амалдаги президент Энрике Пенья Ньето билан ҳокимиятни қабул қилиб олиш жараёнини бошлаш учун учрашади.

Пенья Ньето шу йил 1 декабргача президент лавозимида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг