Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ 160.000 АҚШ доллар қийматидаги қарздорликни ундирди

МИБ 160.000 АҚШ доллар қийматидаги қарздорликни ундирди

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида  бир «иш» кўрилиб, якунда М. Юлдашевдан ҳақдор А. Усмонов фойдасига 160.000 АҚШ доллари ундиришни белгилаганди. Ушбу миқдор  шунчаки қарз эмас, жиноий зарар экани эътиборга олинса, кўрилган жиноят иши кўламини тасаввур қилаверинг. Бироқ ҳозир гап жиноят  иши тафсилоти ҳақида эмас. Балки суд ҳужжати ижрочи хусусида.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳужжати ижро учун Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлимига  келиб тушгач, дарҳол ишга киришилди. Аввалига, табиийки, қарздорга муддат берилди: ихтиёрий равишда  зарарни қопланг, йўқса, мажбурий чоралар кўрилади...

Қисқаси, МИБ Учтепа туман бўлими ходимларни мажбурий ижро ҳаракатларига киришишига тўғри келди. Иш осон кечмадию аммо охирига етказилди барибир. А.Усмонов фойдасига жами 1 млрд. 449 млн. 760 минг сўм миқдоридаги жиноий зарар тўлиқ ундирилди.

Бошқача бўлиши мумкин? Албатта, йўқ! 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг