Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари ёш депутатнинг фикрларига ўз муносабатини билдирди

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари ёш депутатнинг фикрларига ўз муносабатини билдирди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Халқ депутатлари кенгаши депутати К.Дусовнинг ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган аёллар ва ёшлар масаласидаги шахсий фикрларини қоралайман, деб ёзади «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров.

Эълон қилинган постлар унинг шахсий фикрлари бўлиб, ушбу фикрлар  «Миллий тикланиш» демократик партиясининг мақсад ва ғояларига тамоман зиддир.

Партия аёллар ва ёшларни жамиятимизнинг энг фаол қатлами сифатида кўради ва уларга таянади. Тайёрлаш жараёни кетаётган партиянинг сайловолди дастурида аёлларга янада қулайроқ меҳнат ва турмуш шароитлари яратиш, халқнинг дардини чуқурроқ ҳис қиладиган қатлам сифатида партия фаолиятига кенгроқ жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, янги талаблар ва кенг ваколатларга эга бўладиган маҳаллий кенгашларга партия томонидан таклиф этиладиган номзодларнинг тафаккур салоҳияти ва дунёқарашини жиддий таҳлил қилиш ишлари янада кучайтирилади, дейди Алишер Қодиров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг