Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирободлик депутат нуронийларга 100 дан ортиқ бадиий китоблар тарқатди

Мирободлик депутат нуронийларга 100 дан ортиқ бадиий китоблар тарқатди

Юртимизда одамлар дарду-ташвиши билан яшайдиган, ҳаётини оғир ва машаққатли, шарафли ишга бағишлаган фидойи инсонлар кўп. Халқ депутатлари Миробод туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдуҳаким Маманазаров ана шундай жонкуяр инсонлардан бири.

Нега десангиз, тиниб тинчимас бу халқ ноиби ўз иши, вазифасига масъулият билан ёндашади, халқ билдирган ишончни доим оқлайди. Масалан, яқинда у бир гуруҳ партия фаоллари билан бирга Олмазор туманидаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатида бўлиб, фахрийлар ҳолидан хабар олди.

– Мамлакатимизда кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, енгиллик ва имтиёзлар билан боғлиқ масалалар давлат сиёсатининг муҳим йўналишидир, – дейди депутат. –Шу боис, 9 йилдан буён мазкур пансионатга келиб нуронийлар ҳолидан хабар оламиз. Қолаверса, ҳар байрамда турли совғалар ва бепул дори-дармон воситалари тарқатиб турамиз. Бугунги учрашув давомида ҳам уларга 100 дан ортиқ бадиий китоблар тарқатдик. Очиғи, бундай меҳр ва ғамхўрликдан нуронийлар кўнгли тоғдек кўтарилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бугун мазкур пансионатда 60 ёшдан 98 ёшгача бўлган 143 нафар фахрийлар истиқомад қилади. Уларга эса 93 нафардан ортиқ ишчи-ходим сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг