Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз»

Шавкат Мирзиёев: «Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз»

Фото: «President.uz»

Хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 март куни Жиззаж вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари дастлаб Зарбдор туманидаги «Зарбдор текстил» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу корхонани бунёд этиш бўйича Президентнинг ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида топшириқ берилган эди. Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган эди.

Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган «Зарбдор текстил» ана шундай замонавий корхоналардан. Бу ерда жами 1 минг 60 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади. Маҳсулотлар ички бозорни тўлдириб, экспортга ҳам йўналтирилади.

— Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш, — деди Шавкат Мирзиёев. — Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз.

Шу ерда Жиззах вилоятида тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг