Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мисрда 241 киши террорчилар рўйхатига киритилди

Мисрда 241 киши террорчилар рўйхатига киритилди

Фото:«Yeni Şafak»

Мисрда террорчи гуруҳ – ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган 241 киши террорчилар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Қоҳира суди ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган ва Шимолий Сино шаҳрида хавфсизлик кучларига ҳужум уюштирган 241 кишини 5 йил муддатга террорчилар рўйхатига киритган.

Гумонланувчилар давлат идораларига, қуролли кучларга ва полиция ходимларига ҳужум уюштирганликда ҳамда террорчилар намойишларида қатнашганликда айбланмоқда.

Қоҳира суди 2014 йили ИШИДга қўшилган, кейинроқ номини «Сино вилояти» дея ўзгартирган «Ансор байт ал-Мақдис» гуруҳини террорчилар рўйхатига киритган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг