Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Низомга кўра, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўлимига бир қатор ҳужжатлар билан биргаликда яшаш жойидан тавсифнома ҳамда оила аъзолари сони ҳақидаги маълумотнома ҳам топширилиши лозим эди.

Ўзгартиришларга асосан мазкур талаб бекор бўлди.

Эндиликда ишлаётган (ўқиётган) номзодларгина иш (ўқиш) жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома олиб келиши лозим. Ишламаётган (ўқимаётган) номзодлардан бу ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг