Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа вазирлиги учун 4 хонали махсус авторақамлар жорий қилинди

Мудофаа вазирлиги учун 4 хонали махсус авторақамлар жорий қилинди

Фото: «mudofaa.uz»

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратига қарашли хизмат машиналарига янги турдаги автомобиль рақамларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Янги авторақамлар оқ фонда бўлиб, уларда ҳудуд коди (масалан, 01 — Тошкент шаҳри), тўрт сондан иборат тартиб рақами ва MV ҳарфлари (Mudofaa vazirligi ёзувидан аббревиатура) бўлади.

2018—2019 йиллар давомида Мудофаа вазирлиги қўшинларига қарашли барча турдаги ҳарбий автотранспорт воситалари ҳам янги авторақамлар билан таъминланади. Улар ҳам тўртта сон кетма-кетлигидан иборат, фақат битта фарқи бор — улар қора фонда бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг