Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муҳим 5 тренд: «WhatsApp» ва «Telegram» ижтимоий тармоқларни «синдиряпти»

Муҳим 5 тренд: «WhatsApp» ва «Telegram» ижтимоий тармоқларни «синдиряпти»

Фото: «Theuk.one»

Одамлар янгиликларни тобора хабарлар алмашинувчи иловалар орқали бўлишишмоқда. Бунга «Reuters Institute»нинг рақамли медиа ҳақидаги сўнгги ҳисоботи шоҳидлик беради. Ушбу тадқиқот «YouGov» 37 мамлакатда 74 минг онлайн истеъмолчи ўртасида ўтказган сўровномага асосланган. Сўровномага кўра, ижтимоий тармоқлар янгиликлар манбаси сифатидаги ўрнини йўқотиб боряпти, мобил хабарномалар эса, аксинча, кенг урф бўлмоқда. Бундан ташқари, яна 5 та трендни алоҳида санаб ўтиш мумкин.

Фото: «Theuk.one»

Ёлғон хабарлар жамоатчилик ишончини сўндирмоқда

Интернетдаги янгиликлар қанчалик ишончли — бу савол сўровномада қатнашганларнинг 54 фоизини ташвишга солган. Айниқса, Бразилияда яшовчилар интернетдаги янгиликларга кўп ишонишмайди — 85 фоиз. Испания учун бу кўрсаткич 69 фоиз, АҚШ учун 64 фоизни ташкил этган. Респондентларнинг 70 фоизидан зиёди қалбаки янгиликлар муаммосига барҳам бериш масъулияти ноширлар ва платформалар зиммасида эканини билдиришган.

Овозли ёрдамчилар

Ўтган йилдан бери «Amazon Echo» ва «Google Home» каби овозли ёрдамчилардан фойдаланиш икки бараварга кўпайди. Янгиликларни ўқиш учун фойдаланувчиларнинг 43 фоизи овозли ёрдамчиларга мурожаат қилмоқда.

Фото: «Theuk.one»

Хабарлар алмашинувчи иловалар

Фойдаланувчиларнинг назарида энг кўп сўз эркинлигига айнан иловалар воситасида эришилмоқда. Одамлар янгиликлардан хабардор бўлиш учун «Facebook»ка камроқ мурожаат қилишадиган бўлди. Чунки иловалар ҳам махфийликни таъминлайди, ҳам қулай. Масалан, аксарият мамлакатларда «WhatsApp» энг муҳим янгиликлар воситасига айланган. Ундан энг кўп Малайзия (респондентларнинг 54 фоизи), Бразилия (48 фоиз) ва Туркияда (30 фоиз) фойдаланишади. Умуман олганда, респондентларнинг 65 фоизи янгиликларни сайт ёки янгиликларни тарқатиш чиқарилган иловалар эмас, балки айнан шу илова («WhatsApp») орқали олишни маъқул кўришади.

Фото: «Theuk.one»

«Ақлли» қурилмалар

Сўровномада иштирок этганларнинг 62 фоизи янгиликларни смартфонлари воситасида ўқишларини билдиришган. Кўплаб мамлакатларда 2013 йилдан бери смартфонлардаги янгиликлар контенти икки бараварга ошди. Тадқиқотчиларга кўра, аудиториянинг кам қамраб олингани ва бевосита смартфон экранининг ўлчамлари ҳам янгиликларнинг мазмун-моҳиятига катта таъсирини кўрсатяпти. «Snapchat» ва «Instagram» каби иловалар фойдаланувчиларга энг замонавий усулларда янгиликларни улашиш имкониятини яратиб бермоқда.

Фото: «Theuk.one»

Янгилик бўлсин — текин бўлсин

АҚШда яшовчи респондентларнинг 16 фоизи онлайн-янгиликларни пул тўлаб ўқишларини маълум қилишди. Молиявий хайриялар орқали аъзо бўлиш АҚШ, Буюк Британия ва Испанияда кенг тарқаган янгиликлар корчалонлари учун яхши муқобил бўлиб боряпти. Ҳисоботда кўрсатилишича, бу тўловлар истеъмолчиларнинг энг ёш қатламидаги сиёсий ишонч билан боғлиқ. Бироқ, барибир, тарозининг палласи ҳозирча бепул фойдаланишни истовчилар томонига оғиб турибди.

Юқоридаги беш омилдан қуйидагича тўхтамга келиш мумкин: дунё тараққиёти жадаллашиб боряпти, шунинг учун ҳам кўпчилик инсонлар барча янги воситалардан фойдаланишга зўр бермоқда, бироқ буни уддалаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг