Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда ҳоким ўринбосарларига «Нексия-3» топширилди

Наманганда ҳоким ўринбосарларига «Нексия-3» топширилди

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги

Ўзбекистонда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Наманган вилояти шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг Наманган шаҳри ва туманлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига «Нексия-3» автомашиналари калитлари тантанали равишда топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг