Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда италияликлар иштирокида «Флешмоб» тадбири ўтказилди (фото)

Наманганда италияликлар иштирокида «Флешмоб» тадбири ўтказилди (фото)

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси ва вилоят Ёшлар иттифоқи Республикамиз Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида «Флешмоб» тадбирини ўтказди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га агентликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.

Италиядан келган расмий делегация аъзолари тадбирда меҳмон бўлишди.

«Флешмоб»да 100, 200, 300, 400, 500-давлат хизматини олувчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Давлат хизматлари ходимлари марказ хизматидан фойдаланишга келганларни Мустақиллик куни билан табриклашди, ўз навбатида, мижозлар ҳам давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида яратилаётган қулай шароит ва имкониятлар учун ўз миннатдорликларини билдиришди.

Байрам тадбиридан қайтишда ҳар бир киши Давлат хизматлари марказига ўрнатилган «Тилаклар доскаси»га ўзининг она юртимизга дил изҳорларини муҳрлаб қолдирди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг