Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда прокурор алмашди

Наманганда прокурор алмашди

Рашид Раҳматов.

Фото: «Kun.uz»

Наманган вилояти прокурори Улуғбек Тошев қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари Рашид Раҳматов Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Маълумот учун: Р.Раҳматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг ноябрида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида иш бошлаган, 2018 йилнинг ноябрида  Ўзбекистон Бош прокурорининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг