Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоий вилояти ҳокими ёш олимларнинг инновациялари учун яна 150 млн сўм ажратди

Навоий вилояти ҳокими ёш олимларнинг инновациялари учун яна 150 млн сўм ажратди

Фото: «Xabar.uz»

Хабарингиз бор, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов шу йилнинг февраль ойида ҳудуддаги ёш олимларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун 70 млн сўм маблағ ажратган эди.

23 май куни  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. Ёш олимлар кенгашининг очилиши муносабати билан ҳоким ёш олимларнинг инновациялари учун яна 150 млн сўмлик чек тақдим қилди.

Ёшлар бу ғамхўрликни келгусидаги ихтиролари учун аванс сифатида қабул қилди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, бир қанча муаммолар, таклифлар ўртага ташланди. Жумладан, Навоий шаҳрида яшовчи ёш тадбиркор Фирдавс Иброҳимовга фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер ажратиладиган бўлди.

Бундан ташқари, бир йиллик ҳарбий хизматни ўтаб қайтган учқудуқлик Миршод Бозоров маҳалла посбони вазифасига қабул қилинди.

Йигирмага яқин ёшларнинг муаммолари жойида ҳал этилиб, тегишли корхона ва ташкилотларга кўрсатма берилди.

Қолаверса, ёшлар тадбиркорлик, кредит олиш, бандлик, ер ажратиш, касаначилик бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг